11 Феврал 2026 130

Қўл жанги спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳсларига старт берилди

Шу кунларда пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида қўл жанги бўйича ўсмирлар ва катталар ўртаси мамлакат биринчилиги ўтказилмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг очилиш маросимида финал жангларига старт берилди.

Тадбирда Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баҳодир Ташматов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққан расмийлар спортчиларга ва тадбирга ташриф буюрган қўл жанги ихлосмандларига самимий тилакларини билдиришди.

Бугунги финал жангларида ғолиб бўлган спортчилар тадбир сўнгида муносиб тақдирландилар. Мусобақа 12 февралга қадар давом этади.

Text to speech