24 Апрел 2026
89
Расмийлар Пахтакор тумани ва Жиззах шаҳридаги спорт мактабларини ўрганишди
Ишчи гуруҳ куннинг иккинчи ярмида Пахтакор тумани ва Жиззах шаҳридаги яккакурашга ихтисослашган спорт мактабида бўлди.
Расмийлар дастлаб Пахтакорда янги қурилган дзюдо залининг тантанали очилиш маросимида қатнашишди. Залда ёшлар учун барча шароитлар мавжуд ва керакли инвентарлар билан жиҳозланган.
Шунингдек, ўрганиш ишлари доирасида Жиззах шаҳридаги яккакурашга ихтисослашган спорт мактабининг фаолияти ҳам кўриб чиқилди. У ерда барпо этилаётган қиличбозлик залининг қурилиш ишларига назар ташланди.
Мазкур муассасаларда спортимиз ёшларининг ёш шуғулланувчилар билан маҳорат дарсларини олиб боргани жиззахлик ёшларда унутилмас таассурот қолдирди.