21 Апрел 2026 137

ООК Ижроия қўмитасининг 109-йиғилиши бўлиб ўтди

Хитойнинг Санья шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг 109-йиғилиши ўтказилди. Унда ООК вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.

Саня-2026 Осиё соҳил ўйинлари арафасида ташкил қилинган мазкур йиғилишда бўлажак мусобақага тайёргарлик ишлари, шунингдек, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига кўрилаётган ҳозирлик юзасидан тақдимотлар намойиш этилди. Шу билан бирга, ООКнинг турли бўлимлари ҳисоботлари тингланиб, 2030 йилги Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига мезбонликка номзод давлатларнинг таклифлари кўриб чиқилди.

Text to speech