Ўзбекистон Республикаси Қонуни ав Президент Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонуннинг асосий йўналишлари ҳамда унинг амалиётдаги аҳамияти хусусида атрофлича маълумот берилди.
Тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва соҳа мутахассислари, тадбиркорлар иштирок этиб, қонуннинг жисмоний тарбия ва спорт тизимини янада ривожлантиришдаги ўрни ҳақида фикр билдиришди. Шунингдек, спорт инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳоли ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Матбуот анжумани давомида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Мутасаддилар қонуннинг ижросини таъминлаш, соҳада очиқлик ва самарадорликни ошириш бўйича режалар билан ўртоқлашдилар.