22 Апрел 2026
379
Санья-2026: Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти спортчиларимиз билан учрашиб, уларга омад тилади
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Санья-2026 VI Осиё соҳил ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз билан учрашди. Расмийлар Санья шаҳридаги Атлетлар шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ташриф давомида спортчилар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг тайёргарлиги ва ҳолати ҳақида суҳбатлашилди. Учрашувда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров атлетларимизга бўлажак баҳсларда омад тилади. Эслатиб ўтамиз, бугун Санья-2026 Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 30 апрелга қадар давом этадиган мусобақаларда ҳамюртларимиз очиқ денгизда сузиш, соҳил енгил атлетикаси ҳамда соҳил волейболи каби спорт турларида иштирок этишади.