10 Феврал 2026
85
Самира Исмоилова Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Велошоссе бўйича Саудия Арабистонида ташкил этилаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль ёзилди. U23 ёш тоифасида иштирок этган Самира Исмоилова мазкур медаль муаллифи бўлди.
Ҳамюртимиз 109,2 км масофага кечган гуруҳ пойгаси дастурида марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва жамоамизга қимматли медални тақдим этди.