21 Апрел 2026
96
ООК ва Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти соҳил гандболи баҳсларини томоша қилишди
Бугун Саня-2026 VI Осиё соҳил ўйинларининг саралаш баҳслари старт олди. Айни пайтда Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний бошчилигидаги Осиё Олимпия кенгаши (ООК) расмийлари билан мусобақа доирасидан ўрин олган Қатар ва Ўмон ўртасидаги беллашувларни томоша қилди.
Маълумот учун, эртага Санья-2026 Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.