15 Март 2026
124
Расулбек Дилмуродов спортча юриш бўйича Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Япониянинг Номи шаҳрида енгил атлетиканинг спортча юриш йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулбек Дилмуродов бронза медалига эга чиқди.
Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга ярим марафон (21 км, 97 метр) дастурида эришди. Дилмуродов Япония ва Хитой спортчиларидан кейин 1 соат 25 дақиқа ва 31 сонияда маррага етиб келган.