Спорт соҳасига хусусий секторни жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди
Спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, бу орқали замонавий бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов “Anglesey Food” масъулияти чекланган жамиятининг кузатув кенгашининг раиси Зафар Хошимов, «Click» компанияси раҳбариятидан Акмал Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси Бош котиби, Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Шерзод Сатторов билан мазкур масалаларни муҳокама қилди.
Суҳбатда ҳамкорлик истиқболлари ва спорт лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда бунинг учун янгича тизим ишлаб чиқиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди. Учрашув давомида хусусий сектор тажрибасини спорт менежментига татбиқ этиш, шаффоф ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш, шунингдек, инновацион ечимлар орқали соҳанинг барқарор ривожини таъминлаш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.