24 Апрел 2026
289
Ишчи гуруҳ Бахмал ва Ғаллаорол туманларига ташриф буюрди
Расмийлар туманлардаги спорт мактабларида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш жараёнини кўздан кечирди.
Ушбу муассасалар фаолияти таҳлил қилиниб, Бахмалда гандбол билан шуғулланаётган ёш спортчилар билан суҳбатлашилди. Қолаверса, тажрибали спортчилар томонидан ёшлар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди.
Шунингдек, ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида ўқувчилари ва имконияти чекланган ёшлар учун яратилган шароитлар, ташкил этилган “Беш ташаббус Олимпиадаси” беллашувларининг ўтказилиш жараёни ҳам кўздан кечирилди.