28 Март 2026
335
Абдулло Тангриев 45 ёшда!
Бугун ўзбек дзюдосининг ёрқин вакилларидан бири, Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби, мутлақ вазн тоифасида жаҳон чемпиони, Осиё ўйинларининг кўп карра совриндори ва 5 карра қитъа чемпиони, шунингдек, «Шуҳрат» медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Абдулло Тангриев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси дзюдочимизни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.