27 Декабр 2025
210
Ўзбек футзалида йил якунларига бағишланган маросим бўлиб ўтди
Бугун “Futsal Awards-2025” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбек футзалида йил давомида ёрқин ўйин намойиш этган спортчилар, шунингдек, самарали фаолият олиб борган мураббий ва бошқа соҳа мутахассислари тақдирланишди.
Мазкур маросимда МОҚ раҳбарияти ҳам иштирок этди. Расмийлар клуб ва терма жамоалар кесимида ўзбек футзали ўсиб бораётгани ҳақида гапириб, барча мутахассисларга янги йилда ҳам омад ва зафарлар тилашди.