27 Декабр 2025 197

Байрам олдидан бир гуруҳ спорт фахрийларига совғалар улашилди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ҳамда ҳомийлар ҳамкорлигида кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан юртимизда олимпия ҳаракати, жисмоний тарбия ва спорт ривожига катта ҳисса қўшган 50 нафардан ортиқ спорт фахрийларига пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, Кенгаш томонидан ёлғиз истиқомат қилаётган, ёши улуғ спорт фахрийлари хонадонига борилиб, улар ҳолидан хабар олинди ва моддий рағбатлантирилди.

Тақдирланган спорт фахрийлари орасида энг 97 ёшли футбол фахрийси Евгений Валитский бўлса, 95 ёшли спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зинаида Бондаренко, 92 ёшли велоспорт фахрийси Мануэл Тўйчиев каби номларни ҳам учратиш мумкин.

Мазкур ташаббус спорт фахрийларига бўлган юксак эътибор ва ҳурматнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Text to speech