14 Феврал 2026
116
Жиззахлик фаол аёл мураббийлар Ўзбекистон МОҚда бўлишди
Ўз ҳудудларида самарали фаолияти билан ибрат бўлиб келаётган аёл мураббийларни рағбатлантириш мақсадида улар учун янги лойиҳа татбиқ этилмоқда. Айни пайтда Жиззах вилоятидаги ана шундай фаол мураббийлар Тошкент шаҳрида бўлиб туришибди.
Сафар давомида мутахассислар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди. Қўмита ходимлари уларга мамлакатимизда Олимпия ҳаракатининг ривожланиши, ўзбек спортининг бой тарихи ҳамда бугунги ривожи ҳақида батафсил маълумот беришди.