25 Март 2026
524
Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика спорт мактаби очилди
Бугун Бўстонлиқ туманида Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика спорт мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда спорт жамоатчилиги ва қатор ташкилотлар раҳбарияти иштирок этиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ёрдамида барпо этилган ушбу иншоот келгусида янги иқтидорли спортчиларни кашф этиш ва уларни халқаро майдонга тайёрлашда хизмат қилишини таъкидлади.
Мажмуада машғулотлар зали, мураббийлар ва тиббиёт хонаси, ётоқхона, ошхона, кичик стадион ва бошқа керакли қисмлар мавжуд.
Расмийлар Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида қурилган ушбу иншоот келгусида Акбар Жўраевдек ўзбек спортининг янги юлдузлари етишиб чиқишида хизмат қилишини билдиришди.