24 Май 2026
253
Гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогини 10 та медаль билан якунлашди
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўз якунига етди. Мусобақанинг бугунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 тадан кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медаль:
Алишер Бойсаров (турник)
🥈 Кумуш медаль:
Аҳрорхон Темирхонов (параллель брус)
Дилдора Арипова (эркин машқ)
🥉 Бронза медаль:
Дилдора Арипова (тўсин)
Солиҳа Турсунбоева (эркин машқ)
Шу тариқа, спортчиларимиз мазкур мусобақада 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.