24 Май 2026 289

Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида спортчиларимиз 3 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Муросасиз баҳсларда финалгача етиб борган Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг), Жасур Жайсунов (-80 кг) ҳамда Мадина Мирабзалова (-57 кг) кумуш медалга эга чиқишди.

Шу тариқа, терма жамоамиз қитъа биринчилигида 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларими жамғарди.

Text to speech