23 Май 2026
604
Елканли спортчиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 2 та бронза медалини қўлга киритишди
Қирғиз Республикасида елканли спорт бўйича ўтказилган дастлабки Марказий Осиё чемпионати якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасида кечган ILCA 4 дастурида Фарруҳ Каримов, аёллар ўртасидаги ILCA яхталарида эса Александра Шавалеева шоҳсупага кўтарилди.