23 Май 2026 503

Осиё чемпионатида таэквондочиларимиз яна 3 та медаль жамғаришди

Улан-Батор шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Чемпионлик Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Озода Собиржоновага насиб қилди.

🥇 Олтин медаль:
-67 кг: Озода Собиржонова

🥈 Кумуш медаль:
-87 кг: Ёдгорбек Жўрабоев

🥉 Бронза медаль:
-63 кг: Назарали Назаров

Text to speech