23 Май 2026 419

“Ролан Гаррос”: Асосий даврага қуръа ташланди

Эртага бошланадиган “Ролан Гаррос” турнирининг асосий давра баҳсларига қуръа ташланди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Камилла Раҳимова (89) иштирокини тўғридан тўғри ушбу босқичдан бошлайди.

Қуръага кўра, Раҳимовага илк даврада жаҳон тасниф жадвалида 33-поғонани эгаллаб турган руминиялик Жаклин Кристиан рақиблик қилади. Ушбу баҳс 25 май санасига белгиланган.

Афсуски, саралашнинг 3-босқичида бошқа бир юртдошимиз Полина Кудерметова хитойлик Сиюй Ванга икки сетда 3:6 ҳисобларида мағлубиятга учради.

Text to speech