20 Май 2026 397

Самарқанд шаҳридаги спорт мактабларининг фаолияти таҳлил қилинди

Ишчи гуруҳ аъзоларининг Самарқанд шаҳрига ташрифи доирасидаги кейинги манзили яккакураш турларига ихтисослашган спорт мактаби, «Локомотив» оғир атлетика зали ҳамда шаҳардаги 2-сонли спорт мактаби бўлди.

Масъуллар ушбу спорт масканларида машғулотларнинг ташкил этилиш даражаси, шуғулланувчилар учун яратилган тиббий шароитлар ҳамда биноларнинг техник ҳолатини яқиндан кўздан кечирдилар, спорт курашлари бўйича ташкил этилаётган “Ҳоким Олимпиадаси” баҳсларини кузатишди.

Шунингдек, муассасаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, ёш спортчиларнинг маҳаллий ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши учун қўшимча имкониятлар яратиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида расмийлар спорт мактабларида таҳсил олаётган ёшлар ва уларнинг мураббийлари билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги режалари ҳамда таклифларини тингладилар.

Text to speech