20 Май 2026
378
Иштихонлик ёш боксчилар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди
Иштихон шаҳрига ташриф доирасида ҳудуддаги спорт мактабларининг фаолияти ва уларда ёшлар учун яратилган шароитлар яқиндан кўздан кечирилди. Ўрганишлар давомида спорт масканларининг моддий-техник базаси, тўгаракларнинг ташкил этилиши ва ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун мавжуд имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасаддилар муассасалардаги машғулотлар жараёни билан танишиб, келгусида спорт инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича зарур тавсияларни бердилар. Ушбу ташриф ёш спортчилар учун ҳақиқий мотивация манбаига айланди. Чунки дастур доирасида мамлакатимиз фахри бўлган таниқли боксчилар Навбаҳор Ҳамидова ҳамда Нигина Ўктамова иштирокида маҳорат сабоқлари ташкил этилди.