20 Май 2026 315

Самарқанд шаҳрида оммавий спорт учун яратилган шароитлар ўрганилди

Ишчи гуруҳ ўз ташрифи доирасида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда вилоят енгил атлетика ва ўйин турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Жараёнда ушбу муассасаларда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, масъуллар шаҳарда ўтказилаётган “Ҳоким олимпиадаси”, “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” ҳамда адаптив спорт турлари бўйича “5 ташаббус паралимпиадаси” мусобақаларини кузатишди.

Якунда мутасаддилар ёшлар билан учрашиб, уларнинг қизиқишлари ва келажакдаги режалари хусусида самимий суҳбат қуришди.

Text to speech