Ишчи гуруҳнинг Самарқанд сафари Имом Бухорий мақбарасининг зиёратидан бошланди
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳабарияти ҳудудлардаги спорт инфратузилмасининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш мақсадида бугун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Расмийларни вилоят ҳокими Адиз Бобоев қарши олди.
Ишчи гуруҳ ташрифни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Меҳмонлар мажмуада яратилган шароитлар ва амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, улуғ аллома меросини ўрганишди ва унга юксак эҳтиром изҳор этишди.
Ушбу қутлуғ қадамжо давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Имом Бухорийнинг ислом оламида тутган юксак мавқеи, улкан маънавий меросига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилган. Маълумотлурга кўра, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида Имом Бухорий мажмуаси илгари бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, бугунги кунда 65 минг нафар зиёратчини қабул қилиш қувватига эга.