18 Май 2026 452

Олимпия ҳаракати фидойиси Элвира Алиеванинг 70 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

Ўзбек спорти ва Олимпия ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшган тажрибали мутахассис Элвира Алиева 70 ёшга тўлди. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида уни юбилей билан муборакбод этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари, қўмита мутахассислари ҳамда юбилей эгасининг кўп йиллик ҳамкасблари иштирок этишди.

Тадбир давомида Ойбек Касимов спорт фахрийси, собиқ баскетболчи Эльвира Алиеванинг мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлидаги самарали ва кўп йиллик меҳнатини алоҳида эътироф этиб, унга Ўзбекистон МОҚнинг эсдалик медалини топширди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган фахрийлар ҳам Э.Алиевани юбилей билан қутлаб, унга узоқ умр тилашди.

Text to speech