27 Ноябр 2026 109

Давид Лаппартян Олимпия шаҳарчаси билан танишди

Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лаппартян мамлакатимизга ташрифи давомида Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бўлди. UCI етакчисини Спорт вазири Адҳам Икрамов қарши олди ва шаҳарча фаолияти билан яқиндан таништирди.

Ташриф чоғида хорижлик мутахассисларга мажмуа ҳудудида барпо этилган замонавий спорт иншоотлари, уларнинг имкониятлари ва халқаро мусобақаларни ўтказиш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Айниқса, Давид Лаппартян Олимпия шаҳарчасидаги велотрек мажмуасига алоҳида эътибор қаратди. У ердаги инфратузилма, трекнинг техник имкониятлари, спортчиларнинг машғулот олиб бориши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, мазкур иншоотнинг мамлакатимизда велоспортни ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни қабул қилишдаги салоҳиятига эътибор қаратилди.

Text to speech