27 Ноябр 2026
125
Давид Лаппартян Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лаппартян мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди. Мартабали меҳмонга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳамроҳлик қилди.
Ташриф давомида жаноб Лаппартянга Ўзбекистон ҳудудида ислом динининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси, шунингдек, миллий давлатчилигимиз тарихи ҳақида атрофлича маълумот берилди.