Дзюдочиларимиз “Saber Tashkent Grand Prix” мусобақасида 26 та медалга сазовор бўлишди
Пойтахтимизда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги “Saber Tashkent Grand Prix” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.
🥇 Олтин медаль:
+90 кг: Алибек Дурдиев
-63 кг: Паризода Йўлдошева
🥈 Кумуш медаль:
-73 кг: Чингиз Салимов
-81 кг: Самандар Суннатов
-90 кг: Элнур Холмуродов
-57 кг: Зуҳра Алимова
-70 кг: Шоҳиста Тўраева
+70 кг: Ҳулкар Бахтиёрова
🥉 Бронза медаль:
-81 кг: Жасурбек Туркманов
-81 кг: Шоҳмурод Шомуродов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
-63 кг: Хосият Собирова
-70 кг: Пошшажон Жумабоева
-70 кг: Зиёда Шомуродова
Шу тариқа, ҳамюртларимизнинг бутун мусобақада жамғарган медаллари 5 та олтин, 7 та кумуш ва 14 та бронзани ташкил этди. Бу билан дзюдочиларимиз мусобақани умумжамоа ҳисобида Россиядан кейин иккинчи ўринда якунлашди.