25 Ноябр 2026 198

Таэквондо WT терма жамоамиз World Taekwondo Финал Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади

28-29 ноябрь кунлари давомида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида таэквондо WT бўйича "World Taekwondo Grand-Prix Final" мусобақаси ўтказилади. Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини улашадиган мазкур нуфузли турнирда терма жамоамизнинг қуйидаги олти нафар вакили медаллар учун баҳс олиб бориши маълум бўлди:

Эркаклар:
-68 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
+80 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Саидова

Text to speech