25 Ноябр 2026
195
Ёш дзюдочиларимиз Тошкент Гран-присини 12 та медаль билан бошлашди
Олимпия шаҳарчаси мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “Saber Tashkent Grand Prix Cadets” мусобақасининг биринчи кунида енгил вазнли спортчилар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза, жами 12 та медалга сазовор бўлишди.
🥇Олтин медаллар
-48 кг: Алина Колючева
-50 кг: Сафохўжа Сайфуллоев
-60 кг: Озодбек Олимов
🥈Кумуш медаль
-50 кг: Шуҳрат Муҳаммедханов
🥉Бронза медаллар
-40 кг: Фарангиз Бахтиёрова
-44 кг: Ирода Сирожиддинова
-44 кг: Зуҳра Жўраева
-48 кг: Моҳинур Оллаберганова
-52 кг: Чарос Ҳикматова
-50 кг: Санжарбек Мирғиёсов
-55 кг: Шоҳжаҳон Усмонов
-55 кг: Азизбек Раупов