24 Ноябр 2026
241
Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Гран-при турнирига старт берилди
Илк бор ўтказилаётган "Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026" турнирида 19 мамлакатдан 250 нафар ўсмир дзюдочилар баҳс олиб боришмоқда.
Дастурга кўра, бугун йигитлар -50, -55, -60 ва -66 кг вазн тоифаларида, қизлар эса -40, -44, -48 ҳамда -52 кг вазнлардаги беллашувларда иштирок этишмоқда.
Мусобақа эртага ўз ниҳоясига етади.