24 Ноябр 2026 267

Спорт вазирлигида флаг футболни ривожлантиришга доир тақдимот ўтказилди

Тадбирда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат америка футболи ва флаг футбол федерацияси раиси Иқболжон Мамажонов иштирок этишди.

Тақдимотда Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинлари дастурига киритилган мазкур спорт тури ривожининг бугунги кундаги ҳолати, уни мамлакатимизда янада оммалаштиришга доир масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Федерация томонидан бугунги кунда 3.8 минг нафар ҳамюртимиз мазкур спорт тури билан шуғулланаётгани, Республикамизнинг 12 та ҳудудида бўлинмалар фаолият олиб бораётгани маълум қилинди.

Учрашув якунида А.Икрамов флаг футболи инфратузилмасини кенгайтириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, терма жамоаларни халқаро мусобақаларга пухта тайёрлашга доир кўрсатмаларни бериб ўтди.

Маълумот учун, флаг футбол XX асрнинг ўрталарида АҚШда пайдо бўлган спорт тури ҳисобланади. Унда ҳар бир жамоа таркибида 5 нафардан спортчи контактсиз рақиб танасидаги тасмани (ёки байроқчани) тортган ҳолда ҳужумини тўхтатиши ва тўпни рақиб ҳудудига олиб кириш орқали очко тўплаши керак бўлади.

Text to speech