23 Ноябр 2026 261

Бекзод Қурбонов Евросиё лигасининг Гран-при дастурида ҳам ғалаба қозонди

Остона шаҳрида (Қозоғистон) ташкил этилган конкур бўйича “FEI Jumping World Cup Eurasian League Final” турнирининг барча дастурларидан сўнг энг асосий йўналиш – 1.55 метр баландликдан сакраш баҳслари бўлиб ўтди. Гран-при дастури ҳисобланган мазкур беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов олтин медални қўлга киритди.

Чавандозимиз мазкур муваффақиятга “MATTS V.G.” лақабли тулпорида эришди. Тақдирлаш маросимида Халқаро от спорти федерацияси президенти Ингмар де Вос иштирок этди ва олтин медални ҳамюртимизга шахсан ўзи топширди.

Text to speech