21 Ноябр 2026 91

Жаҳон чемпионати: Фазлиддин Рафиқов ҳисобимизга бронза медалини тақдим этди

Пойтахтимизда давом этаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамизнинг +100 кг вазн тоифасидаги аъзоси Фазлиддин Рафиқов бронза медалини қўлга киритди.

Ўтиш босқичида муваффақиятли иштирок этган Рафиқов бронза медали учун кечган баҳсда туркиялик Маҳмутчан Маденни доғда қолдирди.

Шу тариқа, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувларини 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан якунладик. Эртага, турнирнинг сўнгги кунида аралаш жамоавий баҳслар ўтказилади.

Text to speech