21 Ноябр 2026 172

Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди

Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган тантанали маросимда Халқаро дзюдо федерацияси, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти иштирок этди. Маросимда расмийлар мамлакатимизнинг биринчи маротаба ушбу ёш тоифасидаги мусобақага мезбонлик қилаётгани, ташкилий ишлар юқори савияда йўлга қўйилгани ва бу билан давлатимиз раҳбарининг спортни юксак даражада қўллаб-қувватлаётганини таъкидлаб ўтишди. Тантанали очилиш маросими якунига етганидан сўнг бугунги дастурдан ўрин олган кечки беллашувларга старт берилди. Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлигидаги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 78 та мамлакатдан 574 нафар дзюдочилар иштирок этишмоқда.

Text to speech