21 Ноябр 2026
259
Миршоҳид Тиллабоев World Boxing висе-президенти этиб сайланди
Панамада World Boxing ташкилотининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири — ташкилот висе-президенти сайлови бўлди.
Қувонарлиси, мазкур лавозимга номзоди илгари сурилган Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Миршоҳид Тиллабоев сайловда катта устунлик билан ғалаба қозониб, World Boxing вице-президенти этиб сайланди.
Жаҳоннинг 95 та миллий бокс федерацияси вакиллари иштирок этган овоз бериш жараёнида юртимиз вакили ўз рақибларидан сезиларли даражада кўп овоз тўплаб, ушбу масъулиятли лавозимни эгаллади.