19 Ноябр 2026
289
Муҳаммаджон Машарипов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди!
Тошкентда старт олган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки медаль қўлга киритилди.
Терма жамоамизнинг -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочиси Муҳаммаджон Машарипов мусобақа давомида Хитой, Мўғулистон, Бразилия ва Тожикистон вакилларидан устун келди. Олтин медаль йўлида эса АҚШ вакили, катталар ўртасида Гран-при турнири совриндори Жонатан Янг мағлуб этилди.
Шу тариқа, Муҳаммаджон ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоамиз ҳисобига олтин медални тақдим этди.