19 Ноябр 2026 265

Миллий Олимпия қўмитасида антидопинг масалаларига бағишланган халқаро вебинар ўтказилмоқда

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида “Янгиланаётган кодекс ва халқаро стандартлар: таълим, ADAMS ва терапевтик истисно” мавзусида халқаро вебинар ўз ишини бошлади. Тадбир спортда допингга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, халқаро талаблар ва стандартлар бўйича мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган.

Спорт вазири Адҳам Икрамов очиб берган вебинарда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Паралимпия қўмитаси раҳбарияти билан бир қаторда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA), Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA) ҳамда Туркия Миллий антидопинг ассоциацияси мутахассислари иштирок этишмоқда. Шунингдек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутахассислари, спорт федерация ва ассоциациялари ҳамда ҳудудий спорт бошқармаларининг масъул ходимлари ҳам вебинарни кузатиб бормоқдалар.

Тадбир давомида янгиланаётган Жаҳон антидопинг кодекси, халқаро стандартлар, ADAMS ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби ва терапевтик истисно (TUE) масалалари юзасидан фикр алмашиляпти. Халқаро экспертлар иштирокида ташкил этилаётган мазкур вебинар миллий спорт тизимида антидопинг маданиятини юксалтириш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро талабларни амалиётга самарали татбиқ этишга қаратилган.

Text to speech