18 Ноябр 2026
383
Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги дунё биринчилиги баҳсларига қуръа ташланди
Эртага Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Бугун мусобақадан аввал ҳар бир вазн тоифасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур жараёнда Халқаро дзюдо федерацияси расмийлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камиловлар иштирок этишди.
Расмийлар ўз нутқларида мамлакатимизда илк бор ташкил қилинаётган мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрилгани, меҳмонлар учун барча шароитлар яратилганини таъкидлашди.
Якуний маълумотларга кўра, дунё биринчилигида 78 мамлакатдан 574 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Қуръа натижаси билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.