18 Ноябр 2026
514
Халқаро дзюдо федерацияси Президенти Мариус Визер Тошкентга келди
Хабар берганимиздек, Тошкент 19-22 ноябрь кунлари дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Шу муносабат билан, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Президенти Мариус Визер пойтахтимизга етиб келди.
Жаноб Визер бошчилигидаги делегацияни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия шаҳарчасида ташкил этиладиган мусобақада 82 мамлакатдан 600 нафарга яқин спортчи баҳс олиб боради.