15 Ноябр 2026 432

Муроджон Йўлдошев Загреб Гран-присида кумуш медални қўлга киритди

Хорватиянинг Загреб шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалга эга чиқди. -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев мусобақа финалига қадар етиб борди. Ҳал қилувчи босқичда канадалик рақибига қарши имкониятни бой бериб қўйган Муроджон мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Беллашувлар бугун ўз якунига етади.

Text to speech