13 Ноябр 2026 449

Тошкентда ёш баскетболчилар учун йиғин ўтказилмоқда

Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида 3x3 баскетбол бўйича “FIBA Youth Athlete Development Camp 3x3 – Central Asia 2026” халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди. Мазкур тадбир Олимпия бирдамлиги лойиҳаси ҳамда Халқаро баскетбол федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Беларусдан ташриф буюрган спортчи ва мураббийлар қатнашишмоқда. 16 ноябрга қадар давом этадиган тадбирда спортчилар назарий билим олиш баробарида амалий машғулотлар орқали ўз маҳоратларини янада оришлари мумкин бўлади. Жараён халқаро федерациядан жалб этилган экспертлар томонидан олиб борилади.

Text to speech