12 Ноябр 2026 490

Рушанабону Исаева ҳам Дакар-2026 ёшлар Олимпиадаси ғолибига айланди!

Бокс бўйича терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Рушанабону Исаева ҳам ёшлар ўртасидаги IV ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз -60 кг вазн тоифасининг финалида Словакия вакиласи Каролина Колларовага қарши кечган беллашувда 4:1 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа ғолибига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Дакардаги ёшлар Олимпиадасини 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль билан ниҳоясига етказмоқда.

Text to speech