12 Ноябр 2026 396

Дакар-2026: Наргиза Утебаева бронза медалини қўлга киритди

IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медалга сазовор бўлди. Қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналишида кечган беллашувларда ҳамюртимиз Наргиза Утебаева бронза медалига эга чиқди.

Ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган юртдошимиз финал остонасида хитойлик рақибига имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун беллашувда эса аргентиналик спортчидан устун келди ва ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.

Шу тариқа, мусобақадаги медалларимиз сони ҳозирча 4 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.

Text to speech