12 Ноябр 2026 82

ЛА-2028: Аёллар футболи бўйича саралаш баҳсларига қуръа ташланди

Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида аёллар футболи бўйича Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси учун саралаш босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, вакилларимиз "А" гуруҳидан жой олишди.

Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси саралаш босқичи, Осиё минтақаси
"А" гуруҳи
 Ўзбекистон
 Япония
 Австралия
Хитой Тайпейи

Дастурга кўра, саралаш босқичи 2027 йилнинг 19 апрель — 4 декабрь кунлари оралиғида уй-сафар тизимида ташкил этилади. Гуруҳ ғолибига айланган жамоалар тўғридан-тўғри Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқади. Иккинчи ўрин эгалари эса ўтиш босқичида иштирокини давом эттиради.

Text to speech