11 Ноябр 2026
66
Ғуломжон Абдуллаевни табриклаймиз!
Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларининг бронза медали соҳиби, “Шуҳрат” медали ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Ғуломжон Абдуллаев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.