10 Ноябр 2026
69
Шаҳзодбек Холмуродов ёшлар Олимпиадаси совриндорига айланди
Ўзбекистон делегацияси Дакар-2026 ёшлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида навбатдаги кумуш медалга эга чиқди. Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш дастурида баҳс олиб борган вакилимиз Шаҳзодбек Холмуродов ўз уринишлари доирасида 15.71 м натижа қайд этиб, шахсий рекордини янгилаш баробарида Олимпиада кумуш медалига эга чиқди.
Мусобақадаги медалларимиз 5 тани ташкил этмоқда: 4 та кумуш ва 1 та бронза.