10 Ноябр 2026 122

Дзюдочиларимизнинг Загреб Гран-приси учун таркиби эълон қилинди

Хорватиянинг Загреб шаҳри 13-15 ноябрь кунлари давомида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасини қабул қилади. Дунёнинг 70 та мамлакатидан 500 дан зиёд дзюдочилар иштирок этадиган мазкур нуфузли турнирда ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун баҳс олиб боришади.

Мамлакат дзюдо федерациясининг маълум қилишича, мусобақада Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова, Олимпиада совриндори Давлат Бобонов каби етакчи дзюдочиларимиз ҳам иштирок этади. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

- 66 кг: Азизбек Ортиқов
- 81 кг: Арслонбек Тожиев
- 81 кг: Муроджон Йўлдошев
- 90 кг: Давлат Бобонов
- 52 кг: Диёра Келдиёрова

Text to speech