9 Ноябр 2026 174

Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалига сазовор бўлди

Дакардан хушхабар! Енгил атлетикачимиз Паризода Талабова ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди. Найза улоқтириш дастурида қатнашган юртдошимиз 54.68 метр натижа қайд этди ва иккинчи ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич билан Талабова фаолиятидаги энг яхши натижасини янгилади.

Ҳозирда медалларимиз сони 3 тани ташкил этмоқда: 2 та кумуш ва 1 та бронза. Мусобақа давом этади.

Text to speech