Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди
Бугун пойтахтимиз мезбонлигидаги ИИ Президент Олимпиадаси спорт мусобақалари ўз ниҳоясига етди. 12 кун давомида Республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 3657 нафар ёш атлетлар 26 та спорт тури бўйича ўзаро баҳс олиб боришди. "Олимпия шаҳарчаси"да мусобақа якунларига бағишланган тантанали ёпилиш маросими ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти, МОҚ раиси Ш. М. Мирзиёевнинг Президент Олимпиадаси иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, спорт мусобақалари доирасида энг яхшилар тақдирланишди. Олимпия йўналишидаги ғолиблик Тошкент шаҳри жамоасига насиб этган бўлса, паралимпиячилар ўртасидаги баҳсларда хоразмлик спортчилар тенгсиз бўлди. Барча номинациялар ғолиблари:
— "Энг иқтидорли спортчи":
Олимпия йўналишида:
Муродбек Эгамбердиев (Енгил атлетика, Хоразм)
Кумуш Кўчкинова (Дзюдо ва аёллар кураши, Қашқадарё)
Паралимпия йўналишида:
Жаҳонгир Мирзаалиев (Пара пауерлифтинг, Тошкент шаҳри)
Мубина Неъметова (Пара енгил атлетика, Сурхондарё)
— Рекорд натижа қайд этган спортчи:
Олимпия йўналишида:
Муштарий Ўролова (Оғир атлетика, Тошкент вилояти)
Паралимпия йўналишида:
Шаҳноза Ережепбаева (Пара сузиш, Қорақалпоғистон Республикаси)
— "Энг намунали мураббий":
Олимпия йўналишида:
Илҳом Тожибоев (Гандбол, Наманган)
Паралимпия йўналишида:
Хуршид Йўлчибоев (Пара таеквондо, Фарғона)
— "Энг яхши ҳакам":
Эшпўлат Ҳидоятов (Спорт курашлари, Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турлари маркази)
Иззатилло Исломов (Сузиш ва пара сузиш, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва Спорт университети)
— "Ғалабага бўлган юксак иродаси ва жамоавий бирдамлик"
Тошкент вилояти
— Оғир атлетика бўйича лидер жамоа
Қашқадарё
— Бокс бўйича лидер жамоа
Жиззах
— 3х3 баскетбол бўйича лидер жамоа
Фарғона
— Таэквондо WТ бўйича лидер жамоа
Бухоро
— Гендер тенглигини таъминлаган жамоа
Сурхондарё
— Спорт мактаблари энг кўп медал жамғарган вилоят
Андижон
— Спорт турлари географиясини кенгайтиришда қўшаётган ҳиссаси учун
Қорақалпоғистон Республикаси
— Мухлислар меҳрини қозонган делегация
Сирдарё
— "Истиқболли делегация"
Наманган
— "Энг яхши спорт жамоалари":
Олимпия йўналишида:
1-ўрин: Тошкент шаҳри
2-ўрин: Самарқанд
3-ўрин: Хоразм
Паралимпия йўналишида:
1-ўрин: Хоразм
2-ўрин: Навоий
3-ўрин: Андижон